МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРГА ЭҲТИРОМ
Билим масканимизда эстетика йўналишидаги фанлар ойлигига бағишлаб турли тадбирлар, семинарлар, танловлар ташкил этилди. Айниқса, «Миллий қадриятларга эҳтиром» мавзусида ўтказилган расм чизиш танлови, кулолчилик, каштачилик, зардўзлик намуналари, юқори синф ўқувчиларининг ихтиролари, санъатсевар ёшларнинг бадиий чиқишлари барчанинг эътиборини тортди. 7-9-синфлар ўқувчилари ўртасидаги “Ош танлови”да 7-«Д» синф ўқувчилари биринчи, 9-«В» ҳамда 9-«А» синфлар ўқувчилари кейинги ўринларни эгаллашди.
Мастура ПАРПИЕВА,
23-мактаб ўқитувчиси.
***
Фан ойлигига бағишлаб ўқувчилар ўртасида “Ёш истеъдодлар” кўргазмаси ва мактабимизнинг собиқ ўқувчиларидан, айни пайтда нафис санъат лицейида таълим олаётган Диёрбек Юсуфжонов, Наманган маданият коллежи ўқувчиси Муроджон Абдуғафуровнинг расмлар кўргазмаси ташкил этилди. Уларнинг манзара, графика, қалам тасвир, натюрморт жанрларидаги расмлари барчада қизиқиш уйғотди. Бундай кўргазма ҳамда очиқ дарслар ўқувчиларни эстетик руҳда тарбиялашда катта аҳамиятга эга.
Ҳилола АКРАМОВА,
26-мактабнинг тасвирий санъат фани ўқитувчиси.

