ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР
Одам савдоси инсон, унинг шаъни, қадр-қиммати, осойишта турмуши ҳамда келажагига таҳдид солаётган трансмиллий уюшган жиноятчилик кўринишларидан бири бўлиб, ўзининг чегара танламаслиги ҳамда гирдобига, асосан, ёшларни ва аёлларни тортаётганлиги билан барчада катта ташвиш ва хавотир уйғотмоқда.
Одам савдоси инсоннинг эркинлиги, тенглиги ва шахсий дахлсизлигига бевосита путур етказади, уни турли хўрлик ва камситишларга дучор этиб, замонавий қуллик, мажбурий донорлик, ҳарбий тўқнашувларда фойдаланиш, фоҳишабозлик билан шуғулланишга мажбурлаш каби қабиҳ, қонунга зид қилмишлар унда мужассамдир.
Мамлакатимизда одам савдосига қарши курашиш соҳасида тизимли қонунчилик, ташкилий-маъмурий, маданий-маърифий, жабрланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро ҳамкорлик бўйича кенг кўламли ишлар йўлга қўйилди.
Шу кунларда туман тиббиёт бирлашмаси саломатлик маркази ходимлари тумандаги КТМП, ОП ва мактаб ҳамширалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сонли қарори, одам савдосига қарши курашиш бўйича комиссиянинг 2017 йил 7 июндаги Низоми ижросини самарали таъминлаш, туман ҳудудида одам савдоси жиноятининг олдини олиш мақсадида фуқаролар билан профилактик тадбирлар ўтказмоқда.
Аъзамжон ДАДАХОНОВ,
“Саломатлик” маркази врачи.

