САТИРА ТЕАТРИ ТУМАНИМИЗДА

Аҳолини театр санъати билан яқиндан таништириш, маданий дам олишини ташкиллаштириш, ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, уларда ватанпарварлик туйғусини кучайтириш мақсадида Ўзбекистон халқ артисти Хайрулла Саъдиев бошчилигида актёрлар Илҳом Юсупов, Лола Ражабова, Жаҳонгир Қўчқоров, Юсуф Файзиев, режиссёр Жўрабек Рўзметовдан иборат театр жамоаси туманимизга ташриф буюрди.

Маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий пьесаси асосида саҳналаштирилган «Падаркуш ёхуд ўқимоғон боланинг ҳоли» номли спектакль туман маданият ва аҳоли дам олиш марказида намойиш қилинди.

Асарнинг ғоявий мазмун-моҳияти истеъдодли актёрлар талқинида маҳорат билан очиб берилгани томошабинлар олқишига сазовор бўлди.

Камола ТУРАНОВА,

9-мактаб ўқитувчиси.