ЭНГ ЯХШИ ПАТРОНАЖ ҲАМШИРА
Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида аҳолига кўрсатилаётган профилактик тадбирларни янада такомиллаштириш, патронаж хизмати сифатини яхшилаш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини ташкил қилишда оила ҳамшираларининг билим ва кўникмаларини ошириш, патронаж ҳамшираларни рағбатлантириб бориш мақсадида «Энг яхши патронаж ҳамшира» танлови ўтказилмоқда.
Ўтган ҳафта Уйчи қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида танловнинг туман босқичи бўлди. Унда тумандаги оила поликлиника(ОП)лари ҳамда Ёркатай қишлоқ врачлик пунктидан тўққиз нафар ҳамшира қатнашди. Бешта шарт бўйича билим ва кўникмасини амалда намоён эта олган 37-ОП патронаж ҳамшираси Маҳлиё Тоҳирова 1-ўринни қўлга киритди. 33, 35-ОП патронаж ҳамширалари Умида Сотиболдиева, Назокат Режаббоевалар кейинги ўринларни эгаллашди. Улар бирлашма касаба уюшма қўмитасининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Лобархон МАШРАПОВА.

