ҒАМХЎРЛИК ИФОДАСИ

Муҳтарам Юртбошимизнинг шу йил 16 апрелда «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги Фармонлари эълон қилинди. Мамлакатимизда 9 май умумхалқ байрами – Хотира ва Қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганларнинг хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафларимизда туриб, Ватан обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 73 йиллиги нишонланиши муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларига 5 миллион сўм миқдорида бир йўла пул мукофоти берилиши белгиланди.

“Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга асосан ёлғиз ва кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг тураржойи ва уй хўжаликларини таъмирлаш, ободонлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланиши, уларнинг истаклари асосида Ялта ва Кисловодск шаҳарларидаги «Ўзбекистон» ҳамда республика ҳудудидаги бошқа санаторийларга бир нафар кузатувчиси билан бирга бепул юборишни ташкил этилиши ҳам қувонарлидир. Фахрийларимиз бундай эъзозга  ҳар қанча лойиқдирлар.

Фазлиддин МУҲИДДИНОВ,

халқ депутатлари вилоят ва туман Кенгашлари депутати.