БИР СОАТЛИК ДАРС ЙИРИК АСАР

Дарс муқаддасдир. Бу иборанинг замирида катта маъно бор. Чунки масъулиятни ҳис этган, ўз дарсига чин дилдан ёндаша олган педагог дарсининг муқаддаслигини сезади. Маҳоратли педагог бир соатлик дарсида ўз олдига қўйган мақсадига эришиш учун ҳар бир дақиқадан самарали фойдаланади. Педагогларни ёзувчиларга ўхшатиш мумкин. У ўз дарсининг мазмунли ўтиш йўлларини излайди, дарс жараёнида қўлланиладиган интерактив методларни ўқувчиларнинг ёш хусусиятларидан келиб чиқиб, танлашга ҳаракат қилади, ўқувчига кўпроқ билим беришга интилади. Ана шундай ташкил этилган дарсларни йирик бир асарга қиёслаш мумкин.

Педагог дарс жараёнини самарали олиб бориш учун инновацион технологиялардан, интерактив методлардан, ахборот коммуникация воситаларидан кенг ва ўринли фойдалана олиши лозим. Интерактив методлар боланинг фикрлаши, дунёқарашини ўстиради. «Балиқ ови», «Ақлий ҳужум», «Балиқ скелети», «БББ» каби услублар, «Мени тушун», «5-ортиқча» каби дидактик ўйинлар бунга мисол бўла олади. Булар бошланғич синф ўқувчилари иштирокида ўтказилса, уларнинг дарсга қизиқиши янада ортади. Улар мустақил равишда ўзлари кўрган кўргазмаларига ўхшатиб бирор нарса тайёрлашга ҳаракат қиладилар. Бу эса уларда ижодкорлик қобилиятининг янада ривожланишига олиб келади. Бола дарс жараёнига яхши қатнашишга ҳаракат қилади.

Мафтуна ФОЗИЛЖОНОВА,

45-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси.