ИНСОНПАРВАРЛИК ЁРДАМИ

Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Ҳаракатига Швейцария фуқароси Анри Дюнан томонидан 1963 йил 8 май куни асос солинган. Бугунги кунда дунё бўйича 188 дан зиёд мамлакат Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Федерациясининг аъзоси ҳисобланади. Жумладан, мамлакатимиз ҳам 1995 йил ноябрь ойидан ушбу Федерациянинг тенг ҳуқуқли аъзосидир.

Ўзбекистон ҚЯОЖ жисмоний шахсларнинг ихтиёрий мустақил жамоат бирлашмаси бўлиб, инсонпарварлик, меҳр-мурувват ғояларини рўёб этиш ҳамда одамларга холис ёрдам кўрсатиш, шунингдек, гуманитар фаолият ва ижтимоий соҳада давлат ҳокимияти ва маҳаллий бошқарув органларига кўмаклашиш мақсадида ташкил қилинган.

Ўзбекистон ҚЯОЖ вилоят ҳудудида 51 йилдан буён фаолият кўрсатиб, у ўзининг олдига қўйган мақсад ва вазифаларни амалга ошириб келмоқда. Бугунги кунда ташкилот ўз қарамоғидаги кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, уруш ва меҳнат фахрийларига инсонпарварлик ёрдами кўрсатмоқда.

Шунингдек, вилоят ташкилоти ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари томонидан меҳнат жамоалари, ўқув муассасаларида турли тадбирлар, тарғибот ишлари олиб бормоқда.

Ханифа ҒАНИЕВА,

Ўзбекистон Қизил Ярим Ой жамияти туман бўлими ижрочи директори.