КУТУБХОНАГА САЁҲАТ

«Китобсиз келажак йўқ!» мавзуидаги давлат гранти лойиҳаси доирасида «Уйчинома» газетаси таҳририяти томонидан вилоят Нодира номли ахборот-кутубхона марказига саёҳат ташкил этилди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамкорлигида саёҳатга тумандаги уюшмаган ёшлар вакиллари таклиф қилинди. Ёшлар олти юз мингга яқин китоб фондига эга мазкур кутубхона, у ерда яратилган шарт-шароитлар, барча бўлимлар фаолияти билан яқиндан танишдилар. АКМ директори Мавлуда Жўрабоева, лойиҳа раҳбари Муҳаммадали Қамбаров  кутубхона фаолияти ва тадбирдан кўзланган мақсад ҳақида тушунча бердилар, фаол ёшларга китоблар совға қилинди.

Муаззам ПИРМАТОВА,

12-мактаб ўқитувчиси.