МАТЕМАТИКА – ФАНЛАР КАЛИТИ
Ўқувчиларни ўқитишда «Оддийдан – мураккабга» йўналишида математиканинг сир-асрорларини ўргатиб борилади. Бунда ўқувчи юқори синфда яхши ўқиши учун 1-синфданоқ математика фанини чуқур ўзлаштириб бориши зарур. Бола ҳар бир соннинг бири иккинчисидан ортиб боришини, иккинчиси аввалгисидан кичик-лигини англаб олиши керак. Бу ўқувчига жуда зарур.
1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9… Бу сонлар ўнг томондан чап томонга борган сари ўсиб, катталашиб боришини ўқувчи англаб олиши лозим.
Хусусан, математикада ҳам бошқа фанлар сингари оддий масалалар ечишдан бошланади. Масалан: “Ўтлоқда 20 та товуқ ўтлаб юрар эди. Уларнинг олдига яна 8 та товуқ келди. Ўтлоқда ҳаммаси бўлиб нечта товуқ бўлди?” Бунда, аввало, ўқувчига товуқнинг етти хазинанинг бири эканлиги, унинг гўшти ва тухуми инсон саломат-лиги учун парҳез таом бўла олишини, фойдали эканлигини тушунтириш керак. Ўқувчиларга товуқларни боқишда экинларга зарар етказмаслик кераклигини, ота-оналаримизга ёрдам бериб, юмушларини енгиллаштиришимиз лозимлигини тушунтираман. Бунда ўқувчиларни меҳнатсеварликка ундайман, иқтисодий билимини бойитаман. Ўқувчиларнинг эса масала жавобини қийналмай топа олишига эришаман. Ўқувчилар математикада олган билимларини кундалик турмушда қўллашни ўрганадилар.
Нилуфар УМРЗОҚОВА,
9-мактаб ўқитувчиси.

