ОБОД МАСКАН

Ўнҳаят шаҳарчасида жойлашган 3-мактаб намунали масканлардан.

-Ҳудудимизда ободонлаштириш ишларига алоҳида эътибор қаратяпмиз, -дейди мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Абдуғаффор Режаббоев. -Мактабимиз  қиёфаси обод ва кўркам бўлиши учун уч юз тупдан ортиқ турли гуллар парваришлаяпмиз. Ишчи-ходимларимиздан Камолиддин Холмирзаев, Жаҳонгир Ҳамидов, Ривожиддин Тошбоев, Мастура Юсуповалар гулларга бор меҳрини бериб, бу кўркамликка муносиб ҳисса қўшишмоқда.