ЮҚОРИ ТЕЗЛИК ОҚИБАТИДА
Мамлакатимиз кундан-кунга ривожланиб, одамлар турмуш даражаси юксалиб бориши натижасида кўчаларимизда автомашиналар тобора кўпайиб бормоқда. Бу эса ҳайдовчилардан йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилишини тақозо этади. Аксарият фуқароларимиз бу талабга риоя қилмоқдалар. Аммо айрим кимсаларнинг босар-тусарини билмай, қоидаларга беписандлик қилиши оқибатида кўнгилсиз ҳодисалар рўй бермоқда.
Фуқаро Б.О. шу йил 21 февраль куни соат 16.30 лар чамасида ўзига тегишли бўлган «Дамас» русумли, 50 V 292 DA давлат рақам белгили автомашинасини Наманган – Уйчи – Учқўрғон автомобиль йўлида бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлиги қоидасини қўпол равишда бузди ва велосипедда йўлни кесиб ўтаётган Д.Р.ни уриб юборди. Натижада Д.Р. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, жабрланувчи шу куни вафот этди.
Қоидабузар Б.О. амалдаги «Йўл ҳаракати қоидалари»нинг 11 ва 77-бандлари талабларини бузиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этиб, Д.Р.нинг ўлимига сабабчи бўлди. У Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланди ва тегишли жазосини оладиган бўлди.
Ҳ.МАЪМУРЖОНОВ,
туман ИИБ ҳузуридаги ТБ бошлиғи, подполковник.

