ДАСТЛАБКИ ҲОСИЛ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ
Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасидаги муҳим тармоқ – пиллачиликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ушбу йўналишда қабул қилинган қатор фармон ва қарорлар пиллакорларимизнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, улар учун қулай шароитлар яратишда муҳим омил бўлмоқда.
Жорий йилда туманимизда 135 тонна «кумуш тола» тайёрланади. Кўзлангандан зиёд ҳосилни олиш учун пиллакорлар туну кун меҳнат қилиб, ипак қуртига бор меҳрларини беришмоқда. 15 май куни дастлабки ҳосил топширилди. Биринчи бўлиб «Ғайрат Хонобод чашма булоғи» СИУ ҳудудидан касаначи қурт боқувчилар Олимжон Бобохонов 62 кг., Гулнора Муродиллаева 76 кг. ҳосилни тарозига қўйишди.
«Бирлашган Деҳқонобод» ММТПдан Раҳимжон Йўлдошев 83 кг. («Бирлашган ниҳоли» ФХ), А.Эгамбердиев номли ММТПдан Ҳамида Нурматова 101 кг. («Луқмонхўжа Болтихон» ФХ), «Қизилравот Ирригатор» СИУдан Саида Абдураҳимова 112 кг. («Ровот нурли замин» ФХ) пилла топширдилар.
Тадбир якунида биринчи бўлиб ҳосил топширган пиллакорларни туман ҳокими Абдуғани Турдиев самимий табриклаб, уларга қимматбаҳо совғаларни тақдим қилди.

