МАКТАБ МУЗЕЙИ

Хотира ва Қадрлаш куни билим масканимизда  музей фаолиятини бошлади. Устоз Отабой Бобоевнинг фарзандлари Ғуломжон Бобоев ташаббуси ва ҳомийлигида ташкил этилган мазкур музейдан мактабимизда фаолият кўрсатган кўплаб устозларнинг ҳаёти ва фаолияти, суратлари жой олди.

Музейнинг очилишида иштирок этган марҳум Отабой Бобоев ҳамда Мамажон Йўлдошевнинг фарзандлари, маҳалла нуронийлари вакиллари, захирадаги полковник Ҳасанбой Хидиров ҳамда ҳарбийлар – Неъматжон Бойматов, Абдулҳофиз Собитовларнинг ўқувчилар билан учрашуви барчанинг ёдида қолди.

Вилоят ЙЎЛДОШЕВА,

18-мактаб ўқитувчиси.