МАҲАЛЛА БОНГ УРАДИ: ДАБДАБАЛИ ТЎЙ – БАХТ КАФОЛАТИ ЭМАС

Бугунги кунда юртимизда инсон манфаатлари ва ҳаёт фаровонлигини таъминлаш, халқимизнинг турмуш даражаси ва сифатини яхшилаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш йўлида кўплаб эзгу ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада халқимизнинг азалий қадриятларни ўзида мужассам этган, одамларимизни бирлаштириш, улар ўртасида ўзаро аҳиллик ва меҳр-мурувват туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган тўй ва маросимлар муҳим ўрин тутади.

Афсуски, кейинги пайтларда тўйлар, оилавий маросимлар, тантаналар, марҳумлар хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказишда шуҳратпарастлик, ўзини кўз-кўз қилиш, халқимизнинг урф-одатлари ва анъаналарини менсимаслик каби салбий иллатлар кўп кузатилмоқда.

Аҳоли орасида тўй ва маросимларнинг мамлакат ва миллат тақдирига дахлдор ижтимоий аҳамиятга эга эканлиги, халқимизнинг миллий табиатига мутлақо ярашмайдиган, оилаларнинг моддий аҳволини оғирлаштирадиган, уларнинг турмушини издан чиқарадиган ҳолатларга барҳам беришга бутун халқ масъул эканлигини кенг тушунтириш, бу борадаги тарғибот ва тушунтириш ишларининг таъсирчанлигини кучайтириш мақсадида Олий ва ўрта махсус касб-ҳунар таълими вазирлиги ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши қўшма қарор қабул қилди. Шунга асосан, 19 апрелдан 8 майгача туманимизнинг барча маҳаллаларида, кенг аҳоли орасида «Маҳалла бонг уради: дабдабали тўй – бахт кафолати эмас!» мавзусида тарғибот тадбирлари ўтказилди. Тадбирларда бириктирилган ходимлар, нуроний отахон ва онахонлар, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, педагоглар ҳамда ёш авлод вакиллари иштирок этишди.

Мамлакатимизда тўй ва бошқа маросимларни тартибга солиш, камхаражат ўтказиш бўйича қилинаётган ишлар кенг оммага маъқул келмоқда.

Собитхон НОРМИРЗАЕВ,

ФЎЎБОФМБ туман кенгаши раисининг диний-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.