НИЯТЛАРИ УЛКАН
Тошлоқ маҳалласида яшовчи Муборакхон опа ва Ҳусанбой ака Раҳмоновлар илғор пиллакорлардан. Улар ҳар йили белгиланган режани ортиғи билан бажариб, «Зарбол Навоий» СИУ ҳудудидаги «Мафтуна-Шаҳноза ҳамкор» фермер хўжалиги хирмонига барака киритишади.
-Ўн йилдан буён ипак қурти парваришлаймиз, -дейди Муборакхон опа. –Фарзандларим Феруза, Диёрбек, Рустамжон, Дониёр менга яқиндан кўмакдош. Бу йил 3 қути ипак қуртидан 180 килодан ошириб пилла топширишни ният қилганмиз.

