ОИЛА – МИЛЛАТ ГАВҲАРИ

15 май – Халқаро оила куни муносабати билан Иттифоқ МФЙда намунали оила вакиллари билан учрашув ташкилланди. Унда  «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Абдимуталли Нажмиддинов, туман ФҲДЁ бўлими мудири Зумрат Қорабоевалар  миллат гавҳари ҳисобланган оилани асраш ва унинг муқаддас эканлигини ёшларга кенг тушунтириш кераклиги, бу борада амалга ошириладиган келгуси вазифалар ҳақида атрофлича сўз юритдилар.