Онажон

Дунёда энг меҳрибон,

Жонин аямас ҳар он.

Суянганим ўзингиз,

Онажоним, онажон.

Меҳрингиздан гул унар,

Унга булбуллар қўнар,

Музлар эриб, сув ёнар,

Онажоним, онажон.

Маржона САЛОЙДИНОВА,

7-мактабнинг 4-синф ўқувчиси.