САЛОМАТЛИГИМИЗ ПОСБОНЛАРИГА ЭҲТИРОМ
12 май – Халқаро ҳамширалар куни сифатида кенг нишонланади. Туман маданият ва аҳоли дам олиш марказида бўлиб ўтган шодиёнада туманимиз саломатлик посбонлари учун эъзоз ва эҳтиром кўрсатилди. Унда иштирок этган туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Насибахон Расулова фидойи касб эгаларини айём билан қутлади ва бир гуруҳ фаол ҳамшираларга бирлашма касаба уюшма қўмитаси, Ўзбекистон Ҳамширалар ассоциацияси вилоят филиалининг эсдалик совғаларини топширди.

