САНЪАТИМИЗ НИҲОЛЛАРИ

Туман маданият ва аҳоли дам олиш марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ниҳол» мукофоти учун ўтказилаётган танловнинг туман саралаш босқичи бўлди. Унда санъатнинг 5 та йўналиши: эстрада, мусиқа, мумтоз қўшиқ, опера ижрочилиги ва рақс санъати бўйича 17 ёшдан 25 ёшгача бўлган 26 нафар ёш иштирок этди.

Танлов якунига кўра мусиқа йўналишида Наманган санъат коллежи ўқувчиси Отабек Абдусатторов, мумтоз қўшиқ йўналишида юқоридаги коллеж ўқувчиси Улуғбек Насриддинов, опера йўналишида Ғайрат маданият ва аҳоли дам олиш маркази тўгарак раҳбари Акрамжон Аҳмаджоновлар ғолиб деб топилдилар.

Мусиқа йўналиши бўйича Наманган санъат коллежи ўқитувчиси Равшан Неъматиллаев ва 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчиси Сайёра Дедамирзаева, мумтоз қўшиқ йўналиши бўйича юқоридаги мактаб ўқитувчиси Охунжон Муҳаммадов, рақс йўналиши бўйича туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази тўгарак қатнашчиси Машҳура Сотиболдиева, эстрада йўналиши бўйича Бирлашган маданият ва аҳоли дам олиш маркази тўгарак қатнашчиси Муҳаммадюсуф Маҳкамовлар иккинчи ўринни қўлга киритдилар.

Танлов ғолиблари Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмасининг эсдалик совғалари, туман маданият бўлимининг фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.

Эльмира ЖОНИБЕКОВА,

туман маданият бўлими мудири.