ТАРБИЯЧИМ, ОНАМ ВА МЕН
Муассасамизда ташкил этилган ана шу номдаги спорт мусобақасида тарбиячилар, тарбияланувчилар ва уларнинг оналари ҳам иштирок этдилар. Тўсиқ устидан сакраб ўтиш, шар ёриш, арқон тортиш каби шартларда Дилором Мирзамаҳмудова, Насиба Маҳмудова, Ҳилола Ҳошимова, Насиба Маҳмудова, Қаноат Абдубаннаева кабилар эпчил ва чаққонликларини кўрсатишди. «Лочинлар» жамоаси ғолиб бўлди. Фаол иштирокчиларга муассасамиз мудираси Мўътабархон Эргашева китоблар совға қилди.
Шу куни 1-БЎСМнинг Исломбек Усмонов, Зуҳра Қодировалар мураббийлигидаги эркин кураш ва бадиий гимнастика тўгараги аъзолари кўргазмали чиқишлар намойиш этишди.
Дилором МИРЗАМАҲМУДОВА,
Ойбарчин ҒОЗИХОНОВА,
17-МТМнинг жисмоний тарбия йўриқчилари.

