ТУМАН БИРИНЧИЛИГИ
21-мактабда Хотира ва Қадрлаш кунига бағишлаб белбоғли кураш бўйича туман очиқ биринчилиги ўтказилди.
Туман ҳокимлиги, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, ЎзМТДП туман кенгаши, Чўртук МФЙ, туман молия бўлими, 1-БЎСМ ҳамкорлигидаги мазкур биринчиликда туманимиздаги 19 та мактабдан 246 нафар иштирокчи 12 вазн тоифасида беллашди. Достонбек Сотиволдиев (1-мактаб), Жасурбек Ваҳобжонов, Зоирбек Носиржонов, Ҳасанбой Ваҳобжонов (6-мактаб), Аббос Аҳмаджонов (18-ДИМИ), Отабек Неъматжонов (21-мактаб), Акрамжон Маҳаммадалиев, Жамолиддин Неъматиллаев, Асадбек Маматалиев, Абдулаҳад Носиров, Жамшид Валиев (26-мактаб), Жасурбек Исмоилов (40-мактаб)лар биринчи ўринни қўлга киритдилар. Умумжамоа ҳисобида 26-мактаб ўқувчилари биринчи, 40-мактаб спортчилари иккинчи, 21-мактаб курашчилари учинчи ўринларни банд этишди.
Ғолиб ва совриндорларни “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” Сотиболди Насриддинов, «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони соҳиби, жаҳон чемпиони Аҳмаджон Маллабоев, туман Кенгаши депутати Нуриддин Улуғхўжаев, ФЎЎБОФМБ туман кенгаши раисининг ўринбосари Камолиддин Низамов, белбоғли кураш бўйича туман бош мураббийи Бахтиёр Турғунпўлатовлар қутлаб, фахрий ёрлиқ, диплом ҳамда медалларни тақдим қилдилар.
Илҳомжон АҚИЛОВ,
31-мактаб ўқитувчиси.

