ҲАМКОРЛИК МУҲИМ АҲАМИЯТГА ЭГА
Жамиятда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг содир этиб бориш тенденциясининг ўсиши ҳамда турли хил хавф-хатарларни озиқлантирувчи омил бўлиб келаётганлиги шахс, жамият ва давлатни жиддий ташвишга солмоқда. Бундай жараёнларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш масалалари давлат органлари, шунингдек ички ишлар органлари олдига ўз вақтида уларнинг барвақт олдини олиш ва барҳам бериш бўйича янги вазифаларни қўйишни тақозо этмоқда.
Жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш, уларни содир этиш сабаблари ва шарт-шароитларини чуқур таҳлил қилиш, аниқлаш ва бартараф этишдаги ҳамкорлик – ушбу фаолият билан шуғулланувчи субъектларнинг қонун ва қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига асосланиб, ўзаро келишилган ҳолда фаолиятининг шакл ва усуллари, хизмат ваколатларидан самарали фойдаланишида икки ёки ундан ортиқ хизмат, яъни бошқарувнинг бир-бирига бўйсунмаган алоҳида иштирокчиcи ўз ҳаракатларини ўзаро келишиб бажаради.
Профилактика инспекторлари ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари ҳамкорлигида оммавий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга доир чора-тадбирлар амалга оширилади ҳамда мувофиқлаштирилади. Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш, уларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини ва жамоат тартибини сақлаш чора-тадбирларини кучайтириш бўйича қабул қилинган амалдаги қонун ҳужжатларида «оммавий тадбир» тушунчасига қуйидагича таъриф берилган: оммавий тадбир 100 ва ундан кўп кишиларнинг иштирокида ижтимоий-сиёсий, маданий-оммавий ва кўнгилочар-томоша дастурлари, шунингдек, умумхалқ, диний, касб байрамларини ўтказиш мақсадида оммавий тадбирни ўтказиш объектида ташкил қилинадиган фуқароларнинг биргаликда қатнашишларидир. Бу борада узвий ҳамкорликнинг таъминланиши фаолият самарадорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга.
Азамат УМИРЗАҚОВ,
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академиясининг 4-босқич, 410-гуруҳ курсанти.

