БАЛЛИ, ОТАБЕК!
Истеъдодли, умидли спортчи, каратэчи Отабек Зокиров учун яна бир синов – нуфузли мусобақа муваффақиятли якунланди. Вилоят киокушинкай каратэ федерацияси томонидан ташкил этилган «Хотира ва Қадрлаш куни»га бағишланган вилоят очиқ биринчилигида Отабек 40 кг. вазн тоифасида қатнашиб, ғолиб бўлди.
Отабек Зокиров 7-мактабнинг 8-синфида ўқийди. У мураббий Қобулжон Охунов қўл остида яккакураш сирларини пухта эгалламоқда. Вилоят, республика, халқаро миқёсдаги турнирлар ғолиби ва совриндори, 2014 йили Ўзбекистон чемпиони бўлган.
Отабекнинг ушбу ютуқларида отаси Улуғбек ва онаси Замирахоннинг хизматлари эътирофга лойиқ.
Келажакда ҳарбийликни орзу қилган Отабекка доимо омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.
Адиба ҲОЖИМАТОВА.

