КАМАЛАКНИНГ ЕТТИ ЖИЛОСИ
13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлиб ўтган бадиий кўргазма ана шундай деб номланди. Унда ўқувчиларнинг ижод намуналари ҳавола қилинди.
Мазкур масканда бўлғуси мусаввирлар 5-синфдан бошлаб дастгоҳли рангтасвир, ҳайкалтарошлик, бадиий кулолчилик, тасвирий санъат йўналишлари бўйича сабоқ олишлари учун барча шароитлар яратилган. Мактаб ўқувчиларидан Исмоил Асқаралиев, Ҳусниддин Нуриддинов, Рустам Абдулҳамидов, Зоир Носиржоновлар чизган суратлари кўплаб танловларда муваффақият қозонган.
Тадбир доирасида йиғилган меҳмонларга концерт дастури намойиш этилди.

