СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШНИНГ ЎН ИККИ ТАМОЙИЛИ
Саломатлик ва тиббий статистика институти Наманган вилоят филиали овқатланишда қуйидагиларга амал қилишингизни тавсия этади:
- Кунига ҳар хил озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилинг.
- Бир неча маҳал янги узилган маҳаллий мевалар ва сабзавотлардан (ҳар куни камида 400 гр.) истеъмол қилиш ғоят фойдалидир.
- Нон ва йирик ун маҳсулотлари, ёрмалар ва картошка ҳар куни истеъмол қилиниши лозим.
- Овқат билан қабул қилинаётган ёғ миқдорини назорат қилинг. Овқат тайёрлашда ҳайвон ёғлари ўрнига кўпроқ ўсимлик ёғларини ишлатинг.
- Имкони борича ёғсиз гўшт, шунингдек, товуқ, балиқ гўштлари ҳамда дуккакли маҳсулотлар тановул қилинг.
- Ёғ миқдори кам бўлган сут ичинг, шунингдек, таркибида ёғ ва туз миқдори кам бўлган қатиқ, сузма, творог ва пишлоқ каби сут маҳсулотлари таомномангизда кўпроқ бўлсин.
- Таркибида қанд миқдори кам бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини танланг ва ширинлик ҳамда ширин ичимликлар истеъмолини чегаралаш орқали нохуш касалликлардан сақланиб юринг.
- Тузни камроқ истеъмол қилинг. Тузнинг бир кунлик миқдори 5 грамм(бир чой қошиқ)дан ошмаслиги лозим. Фақат йодланган ош тузи ишлатинг.
- Овқатланаётганда чой ўрнига табиий шарбатлар ёки қайнатилган сув ичинг. Чойни овқатланишлар оралиғидаги танаффусларда истеъмол қилинг.
- Овқат тайёрлаш жараёнида унинг хавфсизлигини таъминлаш лозим. Таомни димлаб ёки қайнатиб пишириш унинг хавфсизлигини таъминлаш билан бирга, таомдаги ёғ, туз ва шакар миқдорини камайтириш имконини беради.
- Янги туғилган фарзандингизни дастлабки 6 ой давомида фақат кўкрак сути билан боқинг. Уни 2 ёшгача эмизиш чораларини кўринг ва кўкракдан ажратмай, аста-секин қўшимча овқатга ўргатиб боринг.
- Танангиз вазнини назорат қилиб туринг, жисмоний фаол бўлинг. Кунига камида 30 дақиқа ўзингизга маъқул, имкониятингизга мос жисмоний машқларни бажариб юринг.
Аҳмаджон ЮСУПОВ,
туман тиббиёт бирлашмаси «Саломатлик» маркази мудири.

