ТАРБИЯДА БОЛА ПСИХОЛОГИЯСИ

Мактаб ёшигача бўлган болани уйда ёлғиз қолдириш анчагина хатарли. У гугурт ўйнайди, водопроводни очиқ қолдиради, гилам устида кураш тушади, сервант ойнасини синдиради… У бунинг учун ота-она томонидан қаттиқ жазоланишини билса-да, бундай кутилмаган қилиқларни ўйлаб топаверади. Нима учун шундай? Бу бола қулоқсиз, тарбиясизлигидан дарак эмас, албатта.

Кун сайин ўсиб, ривожланиб бораётган индивид учун бир хил турмуш тарзи, яъни доимо кимнингдир назоратида бўлиш, унинг хоҳиши бўйича ётиб-туриш зерикарли. Мактабгача таълим муассасасида болалар тарбиясида ана шу жиҳатлар, албатта, эътиборга  олиниши лозим.

Болалар ўз тенгқурлари билан бир жойга жам бўлишлари масканга тез кўникишларига ёрдам беради. Бу ёғига уларнинг кун тартибида ранг-баранглик, ақлий ва жисмоний машғулотлар мутаносиблигига эътибор қаратиш лозим. Бунда тарбияланувчининг ортиқча зўриқиши, машғулотлардан зерикишининг олди олинади.

Хадича РИЗЗАЕВА,

3-МТМ тарбиячиси.