ФОНДИМИЗ БОЙИТИЛДИ

Мактабимизда «Кутубхона – оила – жамоат ташкилотлари» хайрия тадбири ўтказилди. Унда мактабимиз кутубхоначиси Ҳафиза Саматова бошчилигида «Ёшларни китобга, китобхонликка қайтариш керак!» шиори остида китоблар кўргазмаси ҳавола қилинди. Айниқса, 9-«А» синф тайёрлаган китобхонлик тадбири барчага байрамона кайфият бағишлади. Китоб тўғрисида саҳна кўриниши, шеърлар, буюк алломаларимизнинг ҳикматлари намойиш қилинди. Кутубхона фондини бойитиш мақсадида ота-оналар ҳомийлик ёрдами ва 50 та китоб совға қилдилар. Бунда ота-оналардан Аъзамжон Турғунмирзаев, Мирзоҳид Дедабоев, Мухторжон Ваҳобов, Равшанжон Раҳимовларнинг ташаббуслари эътирофга лойиқ. Ўқувчилардан Маскурбек Аҳмаджонов, Азизбек Боймирзаев, Абдуолим Аҳмаджоновлар ҳам бир нечта китоблар совға қилдилар.

Гулчеҳра ЎРИНБОЕВА,

31-мактабнинг рус тили фани ўқитувчиси.