ҚАДР
6-мактабда самарали фаолият кўрсатиб келаётган устозлар Карима Пўлатова, Раъно Сайфиддинова, Насиба Қамбарова, Ғуломжон Олимовларнинг қутлуғ ёшга тўлишлари муносабати билан юбилей тадбирлари бўлиб ўтди.
«Шаршара» масканидаги тўкин дастурхон атрофида жамланган фахрийлар ва мактаб жамоаси номидан сўз олган мактаб директори в.б. Анваржон Бегишев, касаба уюшма қўмитаси раиси Акбарали Нишонов, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси Мирзамаҳмуд Тўхтабоев, туман ХТБ вакили Раънохон Жўраевалар самимий тилаклар билдириб, совғалар топширишди.
***
Абдукарим Дадабоев туманимиздагина эмас, вилоятимизда ҳам ирригация тизимида энг кўп ва самарали фаолият кўрсатганлардан. Яқинда унинг хонадонида бўлиб ўтган юбилей тадбирида ҳамкасблари, оила аъзолари ва шогирдлари, дўстлари қатнашиб, уни қутлуғ олтмиш ёши билан қутладилар. Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлинмаси раиси Тоҳиржон Исматиллаев юбилярга «Ташаккурнома» топширди.

