АСКАРЛАРНИ РУҲЛАНТИРИБ…

«Маънавият энг таъсирчан ва қудратли қуролимиз» тамойили асосида туманимиздаги «Соҳибкор» чегара масканида ҳарбий хизматчилар ва аскарлар иштирокида маънавият кечаси ўтказилди.

Унда Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси етакчи мутахассиси Дилмурод Абдуқаҳҳоровнинг маънавият, маърифат, миллийлик, миллий истиқлол мафкураси, бунёдкор ғоялар, ватанпарварлик каби мавзулардаги маърузаси тингланди. Тадбир давомида ҳарбий хизматчи ва аскарларни руҳлантириш, уларга маданий хизмат кўрсатиш мақсадида 36-мактаб ўқитувчиси, тарғибот гуруҳи аъзоси  Марғуба Сиддиқова, 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчилари Носиржон Мирзабоев, Ғуломжон Тўрабоевлар томонидан ота-она, Ватанни мадҳ этувчи шеърлар ўқилиб, қўшиқлар куйланди.

Якунда туман ҳокимининг ўринбосари Ҳамидулло Абдуллаев мавзу юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирди.

Эътиборхон ЮНУСОВА,

Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари.