БЕБАҲО СОВҒА
Билим масканимизда «Мен фарзандимга китоб совға қиламан» акцияси доирасида китобхонлик байрами ўтказилди. Шу куни коллеж ҳар кунгидан ўзгача шукуҳда, байрамона безатилиб, буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз, шоир ва ёзувчиларимиз асарларидан иборат кенгайтирилган китоб ярмаркаси ташкил этилди. Тадбирни коллежимиз директори А.Отабоев очди. Шоира М.Сиддиқова, ижодкор К.Расулова, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси А.Атақўзиевлар сўзга чиқиб, ўқувчиларимизнинг ўқиш ва ишларида омад, муваффақиятлар тилашди, ўз ижодларидан намуналар ўқишди. Меҳмонларимиз ҳамда ўқитувчи ва ўқувчилар томонидан олиб келинган 185 дона китоб ахборот-ресурс марказига совға сифатида топширилди.
Якунда гуруҳ ўқувчиларининг байрам дастури намойиш этилди. Кечада туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази хонандалари маданий хизмат кўрсатдилар.
Маҳмуда ХАЛИЛОВА,
Уйчи маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг АРМ раҳбари.

