МУНОСИБ ЯКУНЛАДИК
2017-2018 ўқув йилини муваффақиятли якунладик.
Фан олимпиадаси, билимлар беллашуви, «Умид ниҳоллари» мусобақаларида туман мактаблари ичида фахрли биринчи ўринни эгалладик. 9-«Б» синф ўқувчиси Зебо Иброҳимова иқтисодий билимлар асослари фанидан фан олимпиадасининг вилоят босқичида фахрли биринчи, 9-«А» синф ўқувчиси Козимжон Олимов тарих фанидан инновацион олимпиадада вилоятда биринчи ўринни эгаллаб, республика босқичида фаол қатнашдилар. 9-«Б» синф ўқувчиси Хуршида Маҳмуджонова эса «Солиқ билимлари – болаларга» иншолар танловида вилоятда биринчи ўринни қўлга киритиб, республика босқичида фаол қатнашди. Шунингдек, ўзларининг чуқур эгаллаган билимлари билан ўрнак бўлаётган математика фани билимдонлари Мухлиса Ҳакимова, Алишер Муродиллаев, Музаффар Ортиқовлар вилоятда юқори кўрсаткичларга эришдилар.
Бу ютуқларга эришишда фидойилик ва жонбозлик кўрсатган, кўп йиллик самарали меҳнатлари билан ёш авлод тарбиясига, мактаб ривожига юксак ҳиссасини қўшаётган М.Мўминова, Ҳ.Йўлдошева, А.Баҳромов, М.Шоғлорова, М.Раззоқова, К.Саидакбаров, Ю.Қодиров, З.Қамбарова, спорт мураббийлари Б.Турғунпўлатов, А.Эргашев каби устозларга миннатдорчилик билдирамиз.
Каримжон БОЛТАБОЕВ,
26-мактаб директори.

