ОИЛАНИ МУҚАДДАС БИЛИНГ

Оила қуриш арафасида турган ёшлар билан Уйчи маиший хизмат касб-ҳунар коллежида ўтказилган тадбирда муқаддас даргоҳ ҳисобланган оилани асраб-авайлаш, оила, никоҳ муносабатлари, соғлом турмуш тарзи мавзуларида сўз борди.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши ташаббуси билан уюштирилган давра суҳбатида туман кенгаши раиси А.Атақўзиев, вилоят кенгаши вакили Д.Шарипова, туман бош имом хатиби И.Қирғизбоев, тиббиёт ходими М.Нурматова. туман ИИБ профилактика инспектори И.Тоштемировлар сўзга чиқиб, эрта турмуш, никоҳдан аввалги тиббий кўрик, ногирон фарзандлар туғилишининг олдини олиш, ноқонуний никоҳга йўл қўймаслик, кўпроқ бадиий китоблар, оила мавзусидаги адабиётлардан ўқиш ҳақида тавсиялар беришди ҳамда мулоҳазалар билдиришди.

Аҳмаджон ТУРДИБОЕВ,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши бош мутахассиси.