Ташлаб кетма

Ташлаб кетди омадим, бахтим,

Ташлаб кетди қувончим, тахтим,

Тарк этганда юпанчим, аҳдим,

Ташлаб кетма, кечиролмайман.

Ўтди умрим, кетди бардошим,

Қариб битди сабрим, сирдошим,

Ўтинаман, жон қаламқошим,

Ташлаб кетма, кечиролмайман.

Тақдир кўрди азобни раво,

Юрак бўлди дардга мубтало,

Мажбур бўлсанг ҳамки мабодо,

Ташлаб кетма, кечиролмайман.

Гулчеҳра МИРЗАЛИЕВА.

Тошлоқ МФЙ.