ТАҚДИМОТ

Яқинда «Наманган» нашриётида ёш ижодкор, мактабимиз ўқувчиси Мунаввар Жакбарованинг «Ўзбек қизиман» шеърий китоби нашрдан чиқди. Мактабда мазкур китоб тақдимотига бағишланган маросим шеърият кечасига айланиб кетди. Унда сўзга чиққан нашриёт директори Гулчеҳра Зокирова, туман ХТБ вакили Саидахон Аҳмадалиева, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Комилжон Солиев, Мунавварнинг устози Маҳфуза Солиева, кутубхоначи Маҳмуда Аҳмадалиевалар ёш ижодкор ҳақида самимий фикрлар билдириб, унинг ижодига парвозлар тилашди. Ўз навбатида 3-«А» ҳамда 9-«В» синфлар ўқувчилари айтган шеър ва ижро этган рақслар гулдастаси тадбирга мазмун бағишлади.

Мавжуда АСҚАРОВА,

11-мактаб ўқитувчиси.