ҚАДР

Юрт тинчлиги, халқимиз осойишталигини таъминлашда ички ишлар идоралари ходимларининг хизмати беқиёс. Касбига садоқатли, фидойи соҳа ходимларига халқимизнинг  меҳри ҳам ўзгача. Бир неча йил туманимиз ички ишлар бўлими бошлиғи, 3-сектор раҳбари вазифасида сидқидилдан фаолият кўрсатган Санжар Абдуллаев уйчиликлар ҳурмат-эътиборини қозонганлардан. Яқинда туман ҳокимлигида бўлиб ўтган йиғилишда ана шундай юксак эътироф билдирилди. Туман ҳокими Абдуғани Турдиев, нуронийлар ва фаоллар Поп тумани ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасида иш бошлаган Санжар Абдуллаевга келгуси фаолиятида ҳам муваффақиятлар тилашди.