ҚИСҚА САТРЛАРДА

Мактабимизнинг бошланғич синф ўқитувчиси, «Халқ таълими аълочиси» Дилфузахон Жумабоеванинг 2-«Б» синфда атрофимиздаги олам фанидан ўтган «Шаҳар ва қишлоқ» мавзусидаги бир соатлик очиқ дарси орқали миллий қадриятлар ва анъаналар ўқувчилар онгига сингдирилди. Дарс жараёнида синф ўқувчиларини «Обод қишлоқ», «Шаҳар» каби гуруҳларга бўлиб олинди. Гуруҳлар ўз номларига асосланиб, шаҳар ва қишлоқ ҳақида таъриф беришди. Ҳозирги кунда олиб борилаётган ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари «График тест», «Чархпалак», «Активатор 3-2-1», «ВЕНН» диаграммаси, «Занжир» ўйинлари орқали ёритилди.

Дарсни кузатар эканман, ўқитувчи «Шаҳар ва қишлоқ» мавзуси орқали Юртбошимизнинг олиб бораётган одилона сиёсатини ўқувчилар қалбига сингдиролганининг гувоҳи бўлдим.

Насибатхон АЗИЗОВА,

23-мактаб ўқитувчиси.

******

Ўқув йили якунида бўлиб ўтган хорижий тиллар фанлари ойлигида барча синфлар ўқувчиларининг фаоллиги кузатилди. Мактабимизнинг бошланғич ҳамда 5-синфларида инглиз тили, юқори синфларида немис тили ўқитилади.

Фан ўқитувчиларидан Замира Эгамбердиева, Ҳилола Очилдиева, Гулсанам Мирзабоеваларнинг очиқ дарслари, турли мавзуларда ўтказган тадбир ҳамда беллашувлари ҳамкасблар учун тажриба мактаби бўлди. 17 май тўлиқ чет тили куни, деб эълон қилиниб, шу куни барча чет тилида мулоқот қилди.

Гулбаҳор ПЎЛАТОВА,

34-мактабнинг чет тиллар услубий бирлашмаси раҳбари.