ҲАР ОН БИРГАМИЗ

Китоб бизни тарихга, сир-саноат оламига чорлайди. Кутубхонамиз фондида жуда кўп бадиий, илмий ва тарихий китоблар мавжуд. Буларни ўқиган сайин ўқигинг келади, ўқишга вақт етмайдигандек туюлади. Дарс жараёнида дарсликлар юзасидан савол ва жавоблар ўтказамиз, дарсларимиз тугагач, дўстларимиз билан кутубхонага йўл оламиз.  Кутубхонага кирганимизда эса китоблар бизга бир-биридан яхши ва қизиқарли кўринади. Китоб мутолааси давомида вақт ўтганини сезмаймиз. Эртанги кунга қадар китобдаги воқеалар ва қаҳрамонлар билан бирга яшаймиз. Хулоса қилиб айтганда, китоб ўқийман деган инсон мутолаа учун ҳар доим вақт топади, туну кунга қарамай, севимли китоби билан бирга  бўлади.

Зуҳра ИСРОИЛОВА,

9-мактаб ўқувчиси.