БАХТЛИ БОЛАЛИК ТАРАННУМИ

Таълим рус тилида олиб бориладиган 6-мактабда ўқув йили якунида бўлиб ўтган тадбирларда бахтли болалик тараннум этилди. Элнара Исматова билим берган 1-«Б» синфнинг истеъдодли ва санъатсевар ўқувчиларидан Сафина Олимова, Зиннура Шуҳратова, Абдураҳим Жалолиддинов, Жавоҳир Исроилжонов, Илғор Бувамирзаевларнинг чиқишлари ота-оналар ва меҳмонларни хушнуд қилди. Тадбир якунида болаларга китоблар совға қилиниб, ёзги таътилни мароқли ўтказишларига тилак билдирилди.