МОҲИР ТАРБИЯЧИ
Муассасамизда касбини жону дилидан севадиган, фидойи тарбиячилар кўп. Улардан бири Зарифа Ўлжабоева. У 2007 йили «Йил тарбиячиси» кўрик-танловининг туман босқичида ғолиб бўлган. Ҳозирда ҳам мазкур танловларда фаол қатнашиб келади. Яқинда «Энг ёш фаол тарбиячи» кўрик-танловида ғолиблар сафидан жой олди. Туман мактабгача таълим бўлими томонидан ўтказилган рейтингда муассасамиз биринчи ўринни эгаллади. Бунда Зарифанинг ҳам муносиб ҳиссаси бор.
Зарифа давлат талаблари, АКТ, интерфаол, янги педагогик технологиялар асосида машғулотлар ташкил этиб, болаларни мактабга сифатли тайёрлашда бир қатор ютуқларга эришмоқда. У билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида НамДУ қошида очилган сиртқи бўлимда таҳсил оляпти. Кейинги фаолиятида ҳам унга омад тилаймиз.
Ҳабибахон БЕКМИРЗАЕВА,
33-МТМ мудираси.

