МУСТАҚИЛ ВАТАН, МУНОСИБ ФАРЗАНДИНГ БЎЛАМАН!
Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан ана шу мавзуда 7-мактабгача таълим муассасасида тадбир бўлиб ўтди. Кечада муассасада тарбияланаётган ўғил-қизларнинг ҳар жиҳатдан пухта билим олаётганликлари, ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўла намоён этишлари уларнинг ушбу байрам дастуридаги чиқишлари мисолида ҳам яққол намоён бўлди. Она-Ватан, мустақиллик, юрт ободлиги ва тинчлиги ҳақидаги шеър, қўшиқ, рақслар иштирокчи ва меҳмонларга кўтаринкилик бағишлади.
***
19-мактабгача таълим муассасасида ҳам байрам муносабати билан «Бийрон болажонлар» деб номланган тадбир бўлди. Унда жажжилар истиқлол, табиат ҳақида шеър ва қўшиқлар ижро этдилар ҳамда мактабга тайёргарлик бўйича олган билимларини намойиш қилдилар.
Тадбирни ташкил этишда жонкуяр тарбиячилар Иқбола Раҳматова, Наима Абдулматова, Муниса Нормирзаева, Феруза Риззаева, Муслима Азизоваларнинг хизмати катта бўлди.
Нодирбек РАҲМАТОВ.


