ТАЛАФФУЗДА ОМОНИМ СЎЗЛАРНИ ҚЎЛЛАШ

Хорижий тилларда оғзаки нутқни ривожлантиришда тўғри талаффузни шакллантириш муаммоси долзарбдир. Бевосита рус тилида тўғри сўзлашишнинг ҳам ўзига яраша қийинчилиги бор. Тил ўрганишнинг дастлабки вақтлариданоқ сўзлардаги урғули бўғинларга аҳамият қаратиш («ударение») яхши натижа беради. Бунда омоним (ёзилиши бир хил, талаффузи ва маъноси турлича бўлган) сўзларни қўллаш яхши самара беради. Масалан: «замок», «кружки», «мука», «духи», «атлас», «хлопок», «парить», «жаркое» каби сўзларда урғунинг биринчи ва иккинчи бўғинда ишлатилиши маънони буткул ўзгартириб юборишини англаб етган ўқувчи талаффузни тўғри шакллантиришга аҳамият қаратади. Кейинчалик тилни мукаммал ўзлаштириш жараёнида мураккаб сўзларни ўрганиш, умуман, оғзаки нутқни мукаммал ўзлаштиришда мана шу бошланғич билим пойдевор вазифасини ўтайди.

Улуғбек МАҲКАМОВ,

26-мактабнинг рус тили фани ўқитувчиси.