ФАНЛАРАРО БОҒЛИҚЛИКНИНГ АҲАМИЯТИ

Ўқувчиларга рус тилини ўргатишда турли самарали услуб ва йўналишлар мавжуд бўлиб, шулардан бири фанлараро боғлиқликнинг тўғри йўлга қўйилишидир.

Масалан «Ранглар» мавзусига  оид янги сўзлар, яъни ранглар атамасининг бола онгига тез ва самарали сингиши учун «Камалакнинг етти жилоси» (табиат),  «Мевали дарахтнинг тузилиши ва ранги» (тасвирий санъат), «Футбол жамоаларининг либослари» (жисмоний тарбия) каби интерфаол услублардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Бунда ўқувчиларни гуруҳларга бўлиб, турли фикрларни бир мақсадга жамлаш ва ягона сардор  орқали якуний хулосани ёзма ёки оғзаки тарзда баён этиш амалиётини шакллантириш қўл келади.

Бундай усулда ташкил қилинган дарс машғулотларида ўқувчиларнинг бошқа фанлардан ҳам билим ва кўникмалари маълум даражада мукаммаллашиб боради.

Абдулазиз АБДУРАҲИМОВ,

31-мактабнинг рус тили фани ўқитувчиси.