Ҳошим уйқучи

Ҳошим уйқучи бола,

Ҳеч туролмас ўрнидан.

Ойиси кела солиб,

Тортмагунча бурнидан.

Кечикдим, деб мактабга,

Ювмайди юз-қўлини.

Ҳатто чойини ичмай,

Тутар мактаб йўлини.

Устоз берса ҳам танбеҳ,

Қулоғига кирмади.

Дарсга кечикиб доим,

Муаллимни қийнади.

Ҳошим дангаса бола,

Уйқу бўлса бас унга.

Унинг дўсти пар ёстиқ,

Тунларни улар кунга.

Дўстларининг койиши

Ноқулай ҳолга солди,

Иложсиз қолган Ҳошим

Кўзларига ёш олди:

-Ваъда бераман, дўстлар,

Менга ишонсангиз, бас.

Доим эрта тураман,

Қолдирмайман бирор дарс.

Шокиржон ТУРДИБОЕВ,

9-мактаб ўқувчиси.