ТУМАН ОЧИҚ БИРИНЧИЛИГИ
2-БЎСМда спортнинг белбоғли кураш тури бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида туман очиқ биринчилиги бўлиб ўтди. Ўн вазн тоифасида 141 нафар спортчи ғолиблик учун кураш олиб борди.
Мусобақа якунига кўра 2-БЎСМдан Аббос Аҳмаджонов, Муҳаммадрасул Муҳаммаджонов, 26-мактабдан Акрам Маҳаммадалиев, Жамолиддин Неъматуллаев, Асадбек Маматалиев, Сардор Содиқжонов, Абдулаҳад Носиров, Ойбек Тошпўлатов, 40-мактабдан Санжар Холмирзаев, 6-мактабдан Ҳасанбой Ваҳобжоновлар ўз вазн тоифаларида ғолиблик шоҳсупасидан жой олдилар. Умумжамоа ҳисобида 26-мактаб вакиллари биринчи ўринни қўлга киритдилар.
Ғолиб ва совриндорлар туман ҳокимлиги, Ўзбекистон «Ёшлик» ЖТСЖ вилоят минтақавий бўлими, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, ЎзМТДП туман кенгаши, туман молия бўлими ҳамда 2-БЎСМнинг эсдалик совғалари, фахрий ёрлиқ, диплом ва медаллари билан тақдирланишди.
Бахтиёр ТУРҒУНПЎЛАТОВ,
белбоғли кураш бўйича туман бош мураббийи.

