ҚАНДАЙ ТАКЛИФЛАР БОР?
Уйчи қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида «Ёшлар ойлиги»да белгиланган тадбирлар режасига асосан ўқувчилар билан учрашув ташкил этилди.
Унда сектор раҳбарларидан – туман ҳокими Абдуғани Турдиев, туман ИИБ бошлиғи Равшанбек Усубжонов ҳамда туман бош имом хатиби Исроилхон Қирғизбоев, Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлинмаси раиси Тоҳиржон Исматиллаев, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Абдимуталли Нажмиддинов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши раиси Анваржон Атақўзиевлар иштирок этиб, туманимиздаги касб-ҳунар коллежларида таълим олаётган ўқувчилар вакиллари билан учрашдилар. Асосан йигитлар қатнашган мазкур учрашувда ягона савол ўртага ташланди: «Бугун сиз қандай эзгу мақсад, режалар билан яшамоқдасиз ва сизни қийнаётган муаммолар, таклифлар?»
Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда ёшлардан талай таклифлар тушди. Айниқса, бўш вақтни мазмунли ташкил этиш мақсадида турли спорт мусобақаларини уюштириш, буни анъана тарзида йил давомида ўтказилиши билдирилди.

