ҚУВОНЧ УЛАШИБ….
1-сонли давлат ихтисослашган МТМда соғломлаштириш ойлиги давомида ўтказилаётган тадбирда қатнашиб, ногирон болаларга «Нестле» компаниясидан олиб келинган салқин ичимлик ва сут маҳсулотларини тарқатдик. Шу куни уйда ётиб қолган ногирон болалар ҳолидан хабар олинди.
Тадбирларда жамият раиси Раънохон Жунаева, ишчи-ходимларимиз сидқидилдан хизмат қилишди.
* * * * *
1-БЎСМда ногирон болалар ўртасида спортнинг 6 та тури бўйича туманлараро мусобақа бўлиб ўтди. Унда Чуст, Косонсой, Чортоқ, Учқўрғон, Тўрақўрғон, Норин, Уйчи туманларидан иштирокчилар қатнашди. Туманимиздан 5 нафар болажон – Бахтиёр Тўлашев шахмат, Муяссар Жунаева расм чизиш, Сардор Султонов тош кўтариш, Турсунали Зокиров ногиронлар аравачасида пойга бўйича 3-, Ҳусниддин Турғунов стол тенниси бўйича 2-ўринларни қўлга киритдилар.
Ҳамидахон МАЖИДОВА,
туман ногиронлар жамияти иш юритувчиси.

