Ватаним посбонлари

Юртимиз ўғлонлари

Ва жасур полвонлари,

Сиз элнинг қалқонлари,

Ватаним посбонлари.

Тиним билмас эрта-кеч,

Сизлар бор – элимиз тинч,

Кўз тегмасин сизга ҳеч,

Ватаним посбонлари.

Ҳар бир жабҳада илғор,

Дилда меҳри беғубор,

Доим хизматга тайёр,

Ватаним посбонлари.

Ҳар он улар халқим, дер,

Элнинг ташвиш, ғамин ер.

Омон юртда кўкрак кер,

Ватаним посбонлари.

Тиним билмай меҳнатда,

Чарчаманг ҳеч хизматда,

Темур авлод, албатта,

Ватаним посбонлари.

Зилола ЭРМАТОВА,

41-мактаб ўқувчиси.