Фасллар
Эрта тонгда шаррос ёмғир-ла,
Баҳор келди юзим ювгани.
Ёз ҳам келди илиқ сабо-ла,
Ғуборларни аста қувгани.
***
Куз шошилар олтин либосда,
Атласидан менга бергани.
Қиш, изғирин эшик қоқади,
Юзгинамга упа сургани.
Шоира Обилова,
1-мактаб ўқувчиси.

