ЭЛ МУЛКИГА ХИЁНАТ ҚИЛМАНГ
Мажбурий ижро бюроси туман бўлими томонидан шу йил 23 апрель куни Чўртук маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган текшириш чоғида масъул лавозимда ишловчи У.С. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги «Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари»нинг 118-бандига зид равишда электр ҳисоблагичсиз, умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, текшириш кунига қадар жами 17958 кВт. электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиши оқибатида давлатга 4105198 сўм зарар етказган.
Мажбурий ижро бюроси туман бўлимида мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан иш кўриб чиқилди. Фуқаро У.С. Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 101-моддасида кўзда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганлиги аниқланди ва унга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баробари миқдорида, яъни 1722400 сўм жарима жазоси белгиланди.
Табиий газ, электр, сув ва бошқа ресурслар умумхалқ мулки, унга хиёнат халққа хиёнат эканлигини ҳар бир фуқаро чуқур англамоғи лозим.
Амир Сайидхон СОБИТХОНОВ,
мажбурий ижро бюроси туман бўлими суриштирувчиси.

