Ўзгани танладингиз
Севдим сизнинг сўзларингиз,
Кулиб турган юзларингиз,
Жодулади кўзларингиз,
Сиз ўзгани танладингиз.
Меҳрим сизга келди малол,
Орзуларга етди завол,
Туйғуларим этиб увол,
Сиз ўзгани танладингиз.
Нолалардан титрар қалам,
Дунёларга сиғмас алам,
Айтинг, нега қоши қалам,
Сиз ўзгани танладингиз?
Юзда кулгу, қалбда алам,
Тополмадим дардга малҳам,
Бахтга етмай, кўзимда нам,
Сиз ўзгани танладингиз.
Чарчатаркан ҳатто дунё,
Орзулар ҳам энди рўё,
Вужудимни эзиб гўё,
Сиз ўзгани танладингиз.
Гулчеҳра МИРЗАЛИЕВА.

